

Дортмунд жамоаси билан биргаликда "Манчестер Юнайтед" харид қилмоқчи бўлган ярим ҳимоячи Жейдон Санчо ҳам учиб кетган.
"Боруссия" футболчини сотиб олиш бўйича 10 августгача дедлайн қўйган эди. Клуб Санчо учун 120 миллион евро талаб қилган.
Хавбекнинг "Боруссия" (Дортмунд) билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Санчо жорий мавсум "Боруссия" сафида Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 16та ассист қайд этди.



