UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  1 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  5 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  3 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  5 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2

Самандар Шодмонов: "Тур рамзий терма жамоасига киришимни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим" Янгиликлар

Самандар Шодмонов: "Тур рамзий терма жамоасига киришимни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим"

Жорий мавсумни Қизилқумда бошлаган Самандар Шодмонов янги жамоасида ҳам етакчи ўйинчилардан бирига айланди.
5-турда собиқ жамоаси "Машъал"га қарши кечган учрашувда Шодмонов шу куни бошқа футболчиларга нисбатан фаол ҳаракат қилди. шу боис уни "СА" ижодкорлари турнинг рамзий терма жамоасига киритди.
 
- Телефонимдан championat.uz адреси бўйича кираман. Бошқа сайтларга нисбатан бу сайтни жуда ҳурмат қиламан. Чунки хабарлар тезкорлик билан бериб борилади. Айниқса бошқа учрашув натижалари билан оперативлик билан танишиб бориш имкониятига эга бўлмоқдамиз. Ҳар бир ўйиндан янги расмларни бериб борилиши ҳам мен каби бошқа футболчиларни ҳам қизиқтиради ва уларни сайтга киришига туртки беради.

- Матбуотда нима бўлаётгани билан доимо қизиқиб бораман. Бунинг учун интернет сайтларига киришдан ташқари ҳар ҳафта футболга оид газеталарни ҳам сотиб олиб мутолаа қиламан. Олдинги тур рамзий терма жамоаларини ҳам кўрганман.

- Очиғини айтсам, 5-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олишимни кутмагандим. Чунки жамоам бу турда ўз майдонида ғалаба қозона олмади. Қолаверса ўзим ҳам қулай вазиятлардан унумли фойдалана билмадим. Шу боис шахсан ўзим шу куни намойиш этган ўйинимдан кўнглим тўлмади. Лекин championat.asia сайтининг ижодкорларига шунчалик эътибор қаратгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Насиб қилса келаси турларда бундан-да мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан", - дейди Самандар Шодмонов.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика