

Мисрликнинг айтишича, битим бўйича музокаралар бошланган. У билан амалдаги келишув 2023 йил ёзида ўз ниҳоясига етади.
"Айтишим мумкинки, одамлар ўзлари билмаган нарсалар ҳақида жуда кўп гапиришади. “Ливерпуль” мавсумнинг энг муҳим палласида турганида, худбунлик қилиб, шартнома ҳақида гапиришни истамайман.
Ҳа ёки йўқ деб айтолмайман. Профессионал инсонлигимни ҳамма билади. Биринчи бўлиб келиб, охирги бўлиб кетаман. Эътиборимни жамоага қаратганман ва совринлар учун бор кучимни ишга соламан”, дейди Салоҳ.



