Родри Испания ва Португалия ўйини якунида Бернарду Силва билан бўлган тўқнашувга изоҳ берди

7 июл 2026, 10:20
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Жаҳон чемпионати-2026 1/8 финалидан ўрин олган ўзаро ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Португалия терма жамоаси футболчиси Бернарду Силва билан содир бўлган тўқнашув ҳақида гапирди.

90+6-дақиқада Бернарду бош билан дарвоза тўсинидан бир оз баландроқ зарба берди, шундан сўнг Родри унинг олдига келиб, португалияликни ғазаблантирадиган гап айтди.

"Бернарду билан боғлиқ вазиятда нима бўлди? Бернарду билан хатога йўл қўйдим, ва зарба йўллади, аммо гол ура олмади. Шундан сўнг,у муваффақиятсизликка учраганда мен нишонлашни бошладим. Ундан узр сўрадим", — дея Родрининг сўзларини келтиради AS нашри.

Родри ва Бернарду Силва "Манчестер Сити"даги собиқ жамоадошлар ҳисобланишади. Португалиялик футболчи "шаҳарликлар" сафида 2017 йилдан 2026 йилгача ўйнаган. Шу ёзда ярим ҳимоячи Мадриднинг "Реал" клуби футболчисига айланди. Родри эса инглиз клубида 2019 йилдан бери тўп суради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›