

Салоҳ ушбу журналга берган интервьюсида келажаги ҳақида фикр билдирди. Футболчи "Ливерпуль"даги фаолиятини давом эттиришни хоҳлашини айтди, аммо барчаси клубга боғлиқ эканлигини таъкидлади. Салоҳнинг айтишича, унинг янги шартнома ҳақидаги талаблари юқори эмас.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ ва "Ливерпуль" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Мисрлик форвард 2017 йилнинг ёзидан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.




