

"Эҳтимол, бу бутун фаолиятим давомидаги энг муҳим қарордир. Кўплаб суҳбатлар бўлди, аммо тўғрисини айтсам, мен "Реал" ва "Челси"дан бирини танладим.
Адашмасам, "Реал" биринчи бўлиб сентябрь ёки октябрда мен билан боғланди. Бундай клуб ҳар куни ҳам сизни чақирмайди ва бу ақлбовар қилмас ҳодиса бўлди", – дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи "Реал"га "Челси"дан эркин агент мақомида ўтди.



