Рустам Мирсодиқов: "Ёшлар уялтириб қўйишмади"
27 окт 2017 07:56
Янгиликлар
Рустам Мирсодиқов: "Ёшлар уялтириб қўйишмади"
"Металлург" - "Олмалиқ" (3:2) учрашувидан кейин майдон эгалари бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўз фикрларини билдирди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: “Олмалиқ” кучли рақиб, шу боисдан ҳам ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Бу натижада ўз аксини топганидан хурсандман. Бугун ҳам таркибда жиддий муаммоларни ҳал этишимизга тўғри келди. Ёшлар таркибидан уч нафар футболчини майдонга туширдик. Улар уялтириб қўйишмади. Аксинчи, иккита гол улар ҳисобига ёзилди. Шундай ишлашда давом этамиз. Мавсум охирлашаяпти, ҳар бир очко муҳим, қолган ўйинларда ҳам ижобий натижа учун майдонга чиқамиз. “Олмалиқ” жамоасига эса кейинги ўйинларда омад тилайман, - дейди Рустам Тўхтамуродович.
"Металлург" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар