

"Футболнинг ёзилмаган қоидаси бор, сен урмасанг сенга уришади. "Нефтчи"да айтарли вазият бўлгани йўқ. Шогирдларим вазиятлардан унумли фойдалана олишганида ҳисоб умуман бошқача бўлар эди. Футбол ўзи шунақа. Омад "Нефтчи"га кулиб боқди. "Нефтчи" олдингидек эмас, авваллари Фарғона клуби ҳужумкор ўйин намойиш этар эди", - дейди Мирсодиқов.
Комилжон Икромов ёзиб олди.



