UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  4 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  2 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  13 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  21 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  12

Рустам Мирсодиқов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим" Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: "Натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим"

“Металлург” – “Қўқон 1912” жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов қатнашди.

Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: - “Қўқон 1912” жамоаси олий лигамизда таркибини шакллантириб олган кучли клублардан бири саналади. Шу боисдан ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Қолаверса кетма кет иккита мағлубиятдан кейин яна ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Футболчилар билан ҳам жисмонан, ҳам руҳан олиб борган тайёргарликларимиз зое кетмади. Бугунги натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқиш ҳосил қилдим. Майдонда ҳаракат  қилганлар ҳам, ташқарида уларга мадад бўлиб турганлар ҳам ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришди, бунинг учун уларга катта раҳмат. Қолаверса бизни тинимсиз қўллаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорлик билдираман.

Бизнинг муваффақиятимизда тезкор гол ҳам муҳим аҳамият касб этди. Шундан кейин футболчилар майдонда ўз кучларига ишониб, эркин ўйнашди. Таркибни жамлашда қаторасига учинчи ўйинда муаммога дуч келаяпмиз. Бу гал таянч ярим ҳимоячимиз Аюбхон Нўъмонов Наманганда олинган иккита сариқ карточка боис майдонга туша олмади. Афсуски, Бухоро сафарига тажрибали ҳимоячимиз Даврон Каримқулов ҳам бугунги огоҳлантириш сабабли бора олмайди. Аммо муаммоларни бартараф этиш, таркибдаги бўшлиқлар устида ишлаш учун  ҳали вақтимиз  бор, дейди Рустам Тўхтамуродович.

Янги мавсумда олий лига жамоалари бош мураббийларида ПРО лизенцияси бўлиши шарт

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика