UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Илҳом Мўминжонов: "Металлург" 26 январдан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди"  3 18:22Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячини жалб қилди  1 18:05Трент "Реал"дан кетишни истамоқда  1 17:42Эрон чемпионати. "Персеполис" Ўрунов ва Сергеевнинг голлари эвазига "Сепахон"ни мағлубиятга учратди  8 17:12Ван Дейк "Ливерпуль" сафида 350-учрашувини ўтказди  2 16:44Роналду 2027 йилда "Ал Насср"ни тарк этиб, фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:07Расман: "Металлург" қайта тикланди  16 15:45"Арсенал" Тимбер билан шартномани узайтиришга яқин  0 15:23"Атлетико" ПСЖ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 14:51"Ливерпуль" ҳимоячисининг отаси вафот этди  1 14:24Расман: Жеко фаолиятини Германияда давом эттиради  0 13:53Расман: "Динамо" АПОЭЛ ва "Мальмё" собиқ хавбекини сафига қўшиб олди  8 13:37 Энди Суперлигада рўйхатдан ўтган энг ёш футболчи ҳам 5 миллиондан кўп олади  1 13:23Расман: "Бухоро" легионери жамоада қолди  1 13:04Тўртта етакчи клуб ван де Вен учун курашмоқда  4

Рустам Мирсодиқов: Ғалабага ҳақли эдик... Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: Ғалабага ҳақли эдик...

“Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрларига қизиқдик.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: “Бунёдкор”га қарши учрашув олдидан таркибимизда жиддий муаммоларга дуч келдик. Кутилмаган фалокат боис тажрибали ҳимоячимиз Даврон Каримқулов шифохонага тушиб қолди. Ислом Исоқжонов эса тўртта сариқ карточка туфайли бу ўйинни ўтказиб юборди. Ва ниҳоят учрашувга икки кун қолганда машғулотлар жараёнида яна бир тажрибали ҳимоячимиз Мирғиёс Сулаймонов оёқ пайларини чўзиб олди.

Бошланғич таркибни шакллантириш борасида жиддий бош қотиришимизга тўғри келди. Ҳар икки қанот ҳимоясидаги бўшлиқларни тўлдириш учун ярим ҳимоячилардан фойдаланишга мажбур бўлдик. Шу боисдан ҳам биринчи бўлимда футболчиларимиз катта ҳаяжон остида ҳаракат қилишди ва ташаббус меҳмонлар томонида бўлди.

Иккинчи таймда эса ўзимизга келдик. Ўйинни тенглаштириб олдик ва биринчи бўлиб гол киритдик. Ғалабага яқин тургандик, афсуски сўнгги сонияларда футболчиларнинг чарчаб қолганлиги, заҳирада тенг кучли рақобатчилар камлиги ҳамда футболчиларимизда консентрациянинг йўқолганлиги боис ютуқни қўлдан бой бердик. Аммо бундай номдор рақибга қарши ўйинда дуранг натижа ҳам биз учун ютуққа тенг. Бугун майдонда бор куч ва маҳоратларини ишга солиб ўйнаган барча футболчиларимга миннатдорчилик билдираман, дейди Рустам Мирсодиқов.


"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика