

Бу ҳақда журналист Дани Серрано хабар бермоқда. Португалиялик ўз жамоасида "Галатасарой"да ижара асосида ўйнаётган "Наполи" форварди Виктор Осимхен, "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо, шунингдек "Саутгемптон" вингери Тайлер Диблингни кўрмоқчи.
Уч ўйинчининг битими "Манчестер Юнайтед"га 200 миллион еврога тушади. Қайд этилишича, Аморим Осимхенни шу қишки трансфер ойнасидаёқ хоҳламоқда. Трансфер жараёнда. Нигерияликни харид қилиш нархи 75 млн еврони ташкил этади.



