РПЛ ойнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказмоқда. Шомуродовга овоз беринг!

Eldor Akmurzayev
30 июл 2019, 20:35
Россия Премьер-лигаси июль ойининг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Овоз бериш жараёни ташкилотнинг Вконтакте ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтмоқда. Номзодлар бешлигидан «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов (3 ўйин, 2 гол ва 1 пас) ҳам жой олган. Ўзбекистон МТЖ форвардида 2098 нафар фойдаланувчи овоз берган ва бу кўрсаткич билан у ҳозирча 8,63 фоиз тўплаган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда. 

Шунингдек, рўйхатдан Элдорнинг жамоадоши Алексей Ионов (3 ўйин, 2 гол ва 1 пас), «Крилья Советов» аъзоси Александр Соболев (3 ўйин, 3 гол ва 1 пас), «Зенит» футболчиси Артем Дзюба (3 ўйин, 2тадан гол ва пас), «Рубин» кипери Юрий Дюпин (3 ўйин, 2та қуруқ ўйин, 1та ўтказиб юборилган гол) жой олган. 


Овоз беришга ўтиш учун қуйидаги линкни босинг

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›