UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Лестер" Жейми Вардига янги шартнома таклиф қилмовчи ва юқори маош тўламоқчи  0 17:26"Боруссия" ҳужумчиси Бундеслигада гол урган энг ёш англиялик футболчи бўлди  5 17:11"Барселона"дан "Реал"га ўтган яна бир футболчи бор экан  10 17:09Каталония дербиси. "Эспаньол" ғалабага эришди  2 16:55Olamsport: Ўзбек ва қозоқ боксчилари рингда тўқнаш келди, спортчимиз Жаҳон кубоги совриндори ва бошқа хабарлар  0 16:52Рожерс "Арсенал"ни бошқарадими?  2 16:36"Арсенал" - "Вест Хэм". Асосий таркиблар маълум  4 16:23"Ливерпуль" - "Рома" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум  9 16:10Кейн: "Узоқ вақт давомида МЮдан учралган ушбу мағлубиятни унута олмайман"  7 15:58Футбол тарихидаги энг совриндор футболчилар ФОТО  24 15:43Вудворд Моуриньога: "Ютқазсак ҳам ҳаммаси жойида бўлади"  3 15:37Кичкина болакайдан футбол юлдузига айланганлар ФОТО  22 15:26Алексис Санчес: "Кейинги мавсум МЮ билан барчасини ютишни истайман"  8 15:13ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 2:1  22 15:01Омар Момани: Иньеста ва кубок  11

Рўзиқул Бердиев: "Юртимизда футбол байрами давом этмоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Юртимизда футбол байрами давом этмоқда"

ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Насаф" - "Ал Файсали" (5:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

- Юртимизда футбол байрами давом этмоқда. Ҳар доим шундай бўлсин. Барча ўзбек футболи мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугун омадимиз ҳам чопди. Учрашувга тайёргарлик давомида рақибни синчиковлик билан ўргангандик. "Ал Файсали" жиддий жамоа эканлигини билардик. Жуда муҳим ғалабага эришдик.
Биз уларни ўрганаётганда кўплаб голларни айнан стандарт вазиятларидан ўтказиб юборишганига эътибор қаратгандик. Уларнинг айнан ушбу заиф нуқтасидан фойдаландик. Иккинчи бўлимда Бобир Абдихолиқовнинг киритган голидан сўнг ўйин тақдири деярли ҳал бўлганди.

Лукич борасида бизга Драган Черан яхши маълумотларни берганди ва шуни олишни тавсия қилди. Назорат учрашувида Лукични ҳаракатларини кўргандик ва бизга маъқул келди. Бугунги баҳсда ҳам Лукич ёмон ўйнамади. Славко Лукич дебют учрашувидаёқ ишончни оқлади.

Шароф Муҳитдинов чап қанот ҳимоясида ўйнашга бироз қийналди. Айнан шу чизиқ бизда айни пайтда муаммо бўлиб турибди. Муҳитдинов аслида кўпроқ чап қанот вингери бўлиб ўйнайди. Шу боисдан ҳам унга ҳимояда ўйнаш бироз қийинчилик туғдирди, бир неча бор позицион хатоларга йўл қўйди. Шароф Муҳитдиновни мажбуран чап қанот ҳимоясига қўйдик. Чунки таркиб борасида бу чизиқда бизда танлов йўқ эди. Бугунги учрашувда рақиб кўп муаммони айнан чап қанотимиз тарафдан туғдирди.

Плей-офф ўйини бўлгани учун ушбу баҳсда асосий эътиборни натижага қаратгандик. Балки бугун жамоавий у қадар ёрқин футбол намойиш этмагандирмиз, лекин асосийси ғалаба қозондик. Ҳозирги замон футболида асосан индивидуаль ҳаракатлар ёки стандарт вазиятлари кўп нарсани ҳал қилади. Шу боисдан ҳам ушбу ўйинда кўпроқ стандарт вазиятларига эътибор қаратдик. Ўйлайманки, бундан кейинги ўйинларимиз бунданда мазмунлироқ бўлади.

"Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди. Энди ОЧЛга берилган қайдномага яна футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имконияти туғилди. Бу борада Бердиев айнан қайси чизиқларни кучайтириш кераклигини айтиб ўтди.

Қайси чизиқларни кучайтиришни истардим? Айни пайтда учта позицияда бизга футболчи керак бўлади. Бу чап қанот ҳимояси, марказий ярим ҳимоя чизиғида яна футболчи зарур. Чунки Ҳамробеков ва Ғаниев билан бутун мавсумни ўтказишни иложи йўқ. Ёшлар сафидан эса Ҳамробеков ёки Ғаниев даражасидаги футболчилар йўқ. Яқинда "Нефтчи"дан таркибга қўшиб олинган Абдужамол Исроилов билан шартнома имзолагандик. Негадир ўйинга у келмади. Бу борада гаплашамиз ҳали. Шунингдек, агарда яхши ҳужумчи топа олсак, ҳужум чизиғимизни кучайтиришни истардик. Чунки ҳужум чизиғида фақатгина Черан ва Абдихолиқов бор. Бу борада ҳозиргина кийиниш хонасида клуб президенти билан гаплашдик. Айнан мана шу учта чизиқ бўйича керакли футболчиларни излаймиз.

Ҳозирги ғалабадан ҳаволаниб кетмаслик лозим. Биринчидан уйда ўйнадик, ОЧЛ гуруҳ босқичида бунданда жиддийроқ, кучли рақибларга дуч келамиз. Гуруҳ босқичидаги учрашувлар янада юқори савияда ўтади. "Персеполис" ёки "Ал Садд" каби рақиблар бизни бугунги икки бор бирга-бир вазиятларига чиқиб борса кечирмайди.
Шу боисдан ҳам таркибни янада рақобатбардош қилишга ҳаракат қиламиз.

Жаҳонгир Алиев нега қайдномага ҳам киритилмади? Унинг микро жароҳати мавжуд. Шу боисдан ҳам таваккал қилишни истамадик. Алиев иқтидорли футболчи, уни бежизга жамоага таклиф этмадик. Мавсум давомида ҳали бизга кўп ёрдами тегади, деб умид қиламан, - дейди Рўзиқул Бердиев.

ОЧЛда гуруҳдан чиқа оламизми? Ҳозир бир нима деб ваъда бермайман. Гуруҳимизда жиддий жамоалар йиғилган. "Персеполис" ҳақида ортиқча гапиришга ҳожат йўқ. Эроннинг энг гранд жамоаларидан ҳисобланади. Улар сафида бир қатор Эрон терма жамоаси футболчилари ҳаракат қилишади. "Ал Садд" таркибидаги Хавининг ўзи бир дунё. БААнинг "Ал Васл" жамоаси ҳам ички чемпионатда етакчи бўлиб турибди. Ҳеч бир жамоа осон рақиб эмас. Ҳозир мен "Насаф" гуруҳдан чиқади, деб ваъда бермайман. Қайсидир маънода, бугун биз биринчи вазифани уддаладик. Яъни ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани йўлга киритдик. Ўйлайманки, бу жамоамиздаги ёш футболчилар учун катта мактаб бўлади. Мухлисларимиз жамоамизни ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишини жуда исташганди. Биз бунга эришдик. Энди кейинги қадамни ташлашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +103   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  496
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  260
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  137
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг