UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  2 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  39 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Рўзиқул Бердиев: "Клуб президенти билан учрашдим" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Клуб президенти билан учрашдим"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоа таркибидаги ўзгаришлар ҳақида қисқача тўхталди.

- Жамоамиз сафида янги келиб қўшилган футболчилар шуғулланишмоқда. Мурод Тошматов, Санжар Рашидов, Азамат Исроилов, Жасур Холтўраев, Сирожиддин Раҳматуллаев, ҳамда Жаҳонгир Алиев каби футболчилар айни пайтда қароргоҳимизда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Янги келганлардан Санжар Рашидов ва Мурод Тошматов билан расман шартнома имзоладик. Таркибга яна бир ёш истеъдодли дарвозабонни ҳам қўшиб олдик. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Алиев билан ҳам шартнома имзолаш арафасидамиз. Бу футболчини анчадан буён кузатиб келаётгандик. Қолган футболчилар эса ҳали кўрикда.

Рўзиқул Бердиев клубнинг янги президенти билан учрашди

- Яқинда клубимизнинг янги президенти Искандар Умаров билан учрашдим. Учрашув чоғида клуб президенти жамоага барча шароитларни яратиб берилишини таъкидлади.
Ҳозирча футболчилар олдидаги қарздорликнинг катта қисми узилди. Буёғига ҳам молиявий ҳолат яхшиланиши кутилмоқда. Жамоадан ҳозиргача Фарруҳ Сайфиев, Баҳром Абдурахимов, Дилшод Раҳматуллаев, Акмал Шораҳмедов, Сайфулло Раҳматов, Шаҳбоз Эркинов каби футболчилар тарк этишди.

Селекция ишлари давом этмоқда. Таркибда яна янги футболчилар келиши кутилмоқда. Легионерлар бўйича ҳам селекция олиб борилмоқда. Талабга лойиғини топа олсак, легионер жалб этамиз.
Ҳозирча улар борасида аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. Агарда муносиб футболчи бўлса ва келишувга эришсак, унда таркибда яна легионер пайдо бўлиши мумкин.

Рўзиқул Бердиев билан тез орада сайтимизда катта интервью уюштирамиз.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика