UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  0 17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  62 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:25АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  6 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  3 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очкони тақдим этди"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. "Навбаҳор" кучли таркибга эга тажрибали жамоа. Биз рақибдан шунақа қаршиликни кутгандик. Кутилмаган голлар ўтказиб юбордик. Жамоамизда ғалабага бўлган ишончнинг борлиги бизга 3 очко тақдим этди. Ҳисобда икки марта орқада бориб ҳам ғалабага эришдик.

- Абдувоҳид Неъматов пенальти тепишни ўзи ҳоҳладими?

- Биз бошқа футболчиларга шу вазифани юклагандик. У Марко билан келишган ҳолда шу қарорга келди ва бу қарор ўзини оқлади.

- Ҳакамликни қандай баҳолайсиз?

- Назаримда ҳаммаси тўғри бўлди. Муҳокама қилмоқчи эмасман, ўйин бузилиб қолмади.

- "Насаф"нинг трансфер режаси қандай?

- Биз раҳбарият бу борада муҳокама қилаяпмиз. Янада кучайишимиз керак. Шу сабабдан баъзи вариантларни кўриб чиқамиз.



- "Насаф"нинг иккинчи голини VAR кўраётганда Бобир Абдихолиқов билан вазиятни муҳокама қилдингиз. Шу ҳақида айтиб берсангиз?

- Биринчи вазиятда улар ўйиндан ташқари ҳолатни кўраяпмиз дейишди. Кейин қўл ҳақида гап чиқди. Шу биз учун бир оз тушунарсиз бўлди. Ҳозир ўша вазият видео такрорини кўришга улгурмадим.

- Шерзод Насруллаев ва Абдувоҳид Неъматовлар легионерга айланиши ҳақидаги гап-сўзларга фикрингиз қандай?

- Шерзод Насруллаев ҳақида ҳеч қандай гап эшитмадим. Абдувоҳид Неъматов бизга шунақа таклифи бор эканини айтди. Бироқ, у ҳозир бизга керак. У қайсидир жамоага иккинчи дарвозабон сифатида боришга лойиқ эмас. Бу нотўғри бўлади. Эрон чемпионати клублари бизнинг жамоадан даража жиҳатдан устун деб ўйламайман. 

- Сизнинг маслаҳатингизни у қандай қабул қилди?

- Тўғри қабул қилди, эътироз билдирмади. Биз унга мақсадларимиз, жамоага ва мухлисларга кераклигини айтдим, тушунди.





Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика