Германия термаси ярим ҳимоячиси Марко Ройс жамоадоши Тони Кроосни мақтади.
"Жарима зарбаси ғалаба қозонишимиз учун сўнгги имконият эди. У бундай қилишини кутмагандим. Шу боисдан Тонининг олдида бош кийимимни ечаман. У катта ҳурматга лойиқ футболчи", - деди Ройс.