

25 январь куни АПЛнинг 23-турида МЮ "Арсенал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу Кэррик қўл остидаги иккинчи ғалаба бўлди. 17 январь куни "қизил иблислар" АПЛ доирасида "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида доғда қолдирганди.
"Кэррик ҳамон бу ишга мос эмас. Бу кулгили. Иккита ажойиб ўйин… Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин. Ҳатто агар МЮ мавсумни тўртинчи ўринда якунласа ҳам, мен уни бу лавозимга муносиб деб ҳисобламайман. Мутлақо йўқ", – деди Кин.

Манчестерликлар собиқ сардорининг фикрича, жамоага номдор ва обрўли мураббий керак.
"Уларга кучли ва обрўли мураббий зарур. Бироқ унда имконият бор! Ва биласизми нима? У бу имкониятдан фойдаланяпти", – дея қўшимча қилди Кин.



