Рохо танаффусда Месси жамоадошларига нималар деганини айтди

Mirjalol Normatov
27 июн 2018, 19:11
Аргентина термаси ҳимоячиси Маркос Рохо Нигерияга қарши ўйиннинг танаффусида Лео Месси жамоадошларига нималар деганини айтди.

"Месси хотиржамликни сақлаб қолишни сўради. Ўта асабийлашиб кетганимизда унинг шу сўзлари бизга ёрдам берди. Месси бу ўйинлиги, ўлим эмаслигини айтди. Ҳеч нимага қарамасдан барча ҳужумга бориши кераклигини тушунтирди. Лео - ҳақиқий етакчи. У дунёдаги энг яхши сардор", - деди Рохо.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tribal Football