UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансферлар учун ажратган пули кам эмасми?  1 19:40Омар Момани қайси ҳужумчининг ўйинлари ёқишини маълум қилди  2 19:20Карикатура: Погба МЮни вайрон қилди ва...  6 19:06Италияда U-21 Европа чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз борми?  1 18:50Шоҳжаҳон Эргашевнинг танқидларга жавоби, Фазлиддин Ғоибназаров, гонорари ва бошқа мавзулар ҳақида  1 18:30"Реал" Килиан Мбаппени келаси ёзда сотиб олишга уриниб кўради  10 18:03Расман: Виталий Денисов - "Рубин" футболчиси!  21 17:58Olamsport: Жошуани нокаут қилган боксчи фаолиятини якунламоқчи эди, теннисчимиз "Челленжер" чорак финалида ва бошқа хабарлар  0 17:39Бугун "мажбурий таътил"даги рекордчи Игнатий Нестеров 36 ёшга тўлди  12 17:38"Ювентус" "Реал" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 17:29Бу қизиқ. Дунёдаги энг ғаройиб стадионлар  4 16:57Сарри "Ювентус" бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида: "Энг муҳими - яланғоч бўлмаслигим"  10 16:42Расман: Украиналик футболчи "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  2 16:39ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистонга 1-саватчадан қайси жамоа рақиб бўлгани маъқул? (сўровнома)  76 16:24Расман: "Атлетико" "Реал" футболчисини сотиб олди  15

Россиялик мутахассис Тошкент вилояти мураббийларига маъруза ўқиди Янгиликлар

Россиялик мутахассис Тошкент вилояти мураббийларига маъруза ўқиди

Тошкент вилоятида футболнинг ривожи учун кенг кўламда иш олиб бораётган ассоциация яна бир хайрли ишга қўл урди.

Вилоятда фаолият юритаётган мураббийларнинг салоҳиятини янада ошириш мақсадида юртимизга россиялик мутахассис таклиф қилинди. Куни кеча Олмалиқ шаҳрида Россиянинг «АГРО» фирмаси етакчи мутахассиси Сергеев Сергей Алексеевич «Спортчиларда стресс жараённини бошқариш ва физик ҳолатини яхшилаш» мавзусида тумандаги мураббийларга маъруза ўқиди. Семинарда шифокорлар, футбол, бокс, кураш ва теннис мураббийлари иштирок этди.

Россиялик мутахассиснинг юртимиздаги сафари давом этади. Бугун Қибрайда Бекободнинг «Металлург» жамоаси аъзоларига семинар ўтказган Сергеев Сергей Алексеевич (бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз) эртага Қашқадарёда, индинга Жиззахда маъруза қилади.

Аслида Тошкент вилояти футбол ассоциациясининг ташаббуси билан юртимизга таклиф қилинган мутахассис вилоятларга ҳам сафар уюштирадиган бўлди. Бу табиийки, вилоят футбол ассоциацияларининг қизиқиши, таклифига кўра амалга оширилмоқда.

Айтиш керак, россиялик мутахассиснинг юртимизга келиб кетиш харажатлари Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг