Россиялик мутахассис Тошкент вилояти мураббийларига маъруза ўқиди

Narzulla Saydullayev
11 авг 2018, 09:41
Тошкент вилоятида футболнинг ривожи учун кенг кўламда иш олиб бораётган ассоциация яна бир хайрли ишга қўл урди.

Вилоятда фаолият юритаётган мураббийларнинг салоҳиятини янада ошириш мақсадида юртимизга россиялик мутахассис таклиф қилинди. Куни кеча Олмалиқ шаҳрида Россиянинг «АГРО» фирмаси етакчи мутахассиси Сергеев Сергей Алексеевич «Спортчиларда стресс жараённини бошқариш ва физик ҳолатини яхшилаш» мавзусида тумандаги мураббийларга маъруза ўқиди. Семинарда шифокорлар, футбол, бокс, кураш ва теннис мураббийлари иштирок этди.

Россиялик мутахассиснинг юртимиздаги сафари давом этади. Бугун Қибрайда Бекободнинг «Металлург» жамоаси аъзоларига семинар ўтказган Сергеев Сергей Алексеевич (бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз) эртага Қашқадарёда, индинга Жиззахда маъруза қилади.

Аслида Тошкент вилояти футбол ассоциациясининг ташаббуси билан юртимизга таклиф қилинган мутахассис вилоятларга ҳам сафар уюштирадиган бўлди. Бу табиийки, вилоят футбол ассоциацияларининг қизиқиши, таклифига кўра амалга оширилмоқда.

Айтиш керак, россиялик мутахассиснинг юртимизга келиб кетиш харажатлари Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia