Россия Суперкубоги учун баҳс Осиё мамлакатида ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 янв 2018, 21:45
РФПЛ президенти Сергей Прядкин 2018 йилда ўтадиган Россия Суперкубоги учун баҳс қачон ва қаерда бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

"Бир нечта таклиф бор. Ўйинни мавсум стартидан бир неча кун олдин ўтказмоқчимиз. Бироқ бошқа таклиф ҳам бор. Уни декабрда ҳам ўтказишимиз мумкин. Қатар ва Европа мамлакатларидан таклифлар тушган. Бироқ ҳаммаси муҳокама қилинмоқда. Бир қатор клублар ҳаммасини йиғилишда ҳал гаплашиб олмоқчи. Жойни февраль бошида аниқлаймиз" - дейди Прядкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com