UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Роналду шахсий совринлар ҳақида: "Муҳими – жамоанинг ғалабаси" Янгиликлар

Роналду шахсий совринлар ҳақида: "Муҳими – жамоанинг ғалабаси"

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Локомотив"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўйин услубингиз ўзгардими?

– Ўйлашимча, жамоа яхшироқ ўйнашни бошласа, ўзимизга ишонч ортиб боради. Биз аввал бажарган ишларимиздан фарқли футбол ўйнаймиз. Тез-тез ҳужумга ўтамизю 

Гарчи бироз эркинлик олган бўлсам ҳам, менинг жамоадаги вазифам олдин қилган ишларимга ўхшаш, деб ўйлайман. Биз яхшироқ ва бахтиёр бўлиб боряпмиз. Чунки, буларни босқичма-бочқич амалга ошириш учун имкониятимиз мавжуд. 


– Чемпионлар лигаси ёки "Олтин тўп"?

– Биз Италия чемпионати, кубоги Чемпионлар лигасини ютишни истаяпмиз. "Ювентус" олдига буюк мақсадларни қўйиши лозим, деб ўйлайман. Шунинг учун, барча совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бу албатта қийин бўлишини билиб турибман. Аммо, бизнинг кучимиз ҳам мана шунда деб ҳисоблайман. 

Жамоа билан соврин ютиш – бу энг муҳими. Ўтган йил ажойиб мавсум ўтказдик (Италия чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган, "Championat.asia") ва бу мавсум бундан ҳам яхшироқ ўтказишни мақсад қилганмиз. Ҳозир энг асосий нарса - бу эртанги ўйин ва унда қўлга киритиладиган ғалаба. Сабаби, мазкур муваффақият бизнинг кейинги босқичга чиқишимизни 50 фоиз кафолатлайди.


– Сарри ҳақида қандай фикрдасиз?

– Унинг жамоада қўллаётган услуби менга ёқмоқда. Биз кўп тўпни назорат қиляпмиз ва кўпроқ ҳужумлар уюштиряпмиз. Ўзимизни ишончли ҳис қилмоқдамиз ва кўплаб голли вазиятлар яратмоқдамиз. 


– Шахсий рекордларингиз ҳақида нима деб ўйлайсиз?

– Ҳозир фақат жамоанинг натижалари ҳақида бош қотиряпман. 700 та урилган гол ўтмишда қолди. Бу ҳақида бошқа ўйламайман", – дейди Роналду.   


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика