Роналду «Реал» тўпурарлари орасида 4-ўринга чиқиб олди

Narzulla Saydullayev
24 ноя 2013
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 13-турида «Альмерия»га гол уриб (5:0) ўз ҳисобига клуб сафидаги примеродаги 164-голни ёзиб қўйди.
Шундай қилиб, Роналду бу борада Уго Санчес билан тенглашиб олди.

Энди Криштиану Роналду учта футболчидан ортда қолмоқда холос: Рауль – 228 та гол, Альфредо Ди Стефано – 216, Сантильяна – 186. Бу фақат Испания чемпионати ўйинларида урилган голлар эканини алоҳида таъкидламоқчимиз.

Бу мавсумда Роналду Испания чемпионатида 14та ўйинда 17та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru