

Corriere dello Sport нашри маълумотига кўра, "Юве" форварди Криштиану Роналду босниялик футболчининг трансферини маъқуллаган.
Айни пайтда, "кекса синьора" мутасаддилари 34 ёшли форварднинг агентлари билан музокара олиб боришмоқда. Жеко янги жамоасида бир мавсум учун тахминан 7,5 миллион евро миқдорида маош олади.
Олдинроқ Турин клуби раҳбарияти Эдин Жеко учун Сами Хедирадан воз кечишга тайёрлиги тўғрисида хабар қилинган эди.



