Роналду Чемпионлар лигасидаги шахсий рекордини янгилади

Sherzod Nurmatov
30 сен 2021, 19:10
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигасидаги 41-ғалабали голини урди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни португалияликнинг 95-дақиқада йўллаган аниқ зарбаси "қизил иблислар"га "Вильярреал"ни мағлуб этишга имкон берди (2:1).

ESPN маълумотларига кўра, Роналду бу кўрсаткич бўйича Европа асосий турнирининг рекордчиси ҳисобланади.

"Манчестер Юнайтед" футболчисининг энг яқин таъқибчиси – ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси (38 та ғалаба голи).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›