Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади

Iskandarov Abdulaziz
8 фев 2026, 10:40
Криштиану Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан жиддий норозилигини билдирди ва Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси раҳбариятига ультиматум қўйди.

Манба маълумотига кўра, португалиялик юлдуз клубнинг трансфер сиёсатидаги ҳолатдан норози. Унинг фикрича, масъуллар жамоа таркибини кучайтиришга қасддан эътибор қаратмаяпти ҳамда ресурсларни "Ал-Ҳилол"ни қўллаб-қувватлашга йўналтириб, жамоанинг чемпионликни қўлга киритишини таъминлашга уринмоқда.

Роналду бундай ҳолатга тоқат қилмаслигини билдириб, ўзгаришлар энг яқин трансфер ойнасидаёқ амалга оширилишини талаб қилган. Акс ҳолда, у Саудия Арабистонини тарк этишга тайёрлигини айтган.

"Агар ёзги трансфер даврида талабларим бажарилмаса, мен кетаман", — дея таъкидлаган Роналду.

Қайд этилишича, футболчининг "Ал-Насср"да фаолиятини давом эттириши учун асосий шарт — жамоа таркибини ҳақиқий кучайтириш ва жамғарма раҳбарияти томонидан клубларга нисбатан тенг муносабат таъминланиши ҳисобланади.

Аввалроқ португалиялик футболчи ўз клубининг икки ўйинини бойкот қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: MBC