

L'Equipe хабарига кўра, А Серия ўйинчилари орасида "Ювентус" форварди Криштиану Роналду барчадан кўпроқ даромад қилади. Унинг ойлик маоши 4,53 миллион еврога тенг (солиқларни ҳисобга олмаганда). Иккинчи ўринга "Рома" етакчиси Эдин Жеко (1,07 млн) жойлашган бўлса, учинчи поғонани "Юве" ҳимоячиси Маттейс де Лигт (1,02 млн) эгаллаб турибди.
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте эса Италия чемпионатида фаолият юритаётган мураббийлар орасида ойига 1 млн евродан кўпроқ маош оладиган ягона мутахассис ҳисобланади. Унинг ойлик иш ҳақи 1,38 млн еврога тенг. Кейинги ўринларга "Рома"ни бошқараётган Паулу Фонсека (0,38 млн) ҳамда Бергамонинг "Аталанта" клуби устози Жан Пьеро Гасперини (0,36 млн) жойлашган.



