

Португалиялик Туркияга қарши гуруҳ босқичи доирасидаги ўйин пайти Бруну Фернандешга голли узатма берди.
Ўзининг олтинчи Европа чемпионатида иштирок этаётган Роналду бу билан Евро финал босқичидаги 27та ўйинда еттинчи самарали узатмасини қайд этди.
У бу борада Карела Поборски (6 ассист)дан ўтиб турнир тарихидаги энг яхши ассистент бўлди.
Роналду шунингдек 14та гол билан Евро тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.



