Роналду: "39 ёшдаман ва Холанддек ёш шерлардан ўзиб кетдим"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2024
Криштиану Роналду танқидлардан куч олишини айтди.

"Бу мен босиб ўтаётган йўлнинг бир қисми. 22 йилдан бери профессионал футболчиман ва танқидлар энг яхши ўйинчи, инсон ва ота бўлишга ёрдам беради.

Одамлар менга шубҳа билан қарашини яхши кўраман ва уларга аксини исботлайман. Ўтган мавсум қийинчиликлар бўлди, аммо уларга дуч келганимдан хурсандман, чунки улардан куч олдим.

Ўтган йил ажойиб ўтди. Мен йил тўпурари бўлдим. Холанд каби ёш шерлардан ўзиб кетиш қандай эканлигини тасаввур қилиб кўринг.

Бундан фахрланаман. Тез орада 39га кираман ва ҳали ҳам яхши формадаман" - дейди Роналду.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: YouTube-канал Globe Soccer Awards