Роналдо ва Зидан хайрия учрашувини ўтказишади

Tolibjon Qosimov
20 дек 2013
Сўнгги йигирма йилликнинг энг машҳур футболчилари Роналдо ва Зинедин Зидан, Швейцарияда 2014 йилнинг 4 мартида, ноябрда Хайян тўфонидан жабрланган Филиппин аҳолиси учун хайрия ўйини ўтказишади.

“Реал”нинг иккала собиқ футболчилари ҳам БМТнинг кўнгилли элчилари саналишади.

Ўйин “Янг Бойз” клубининг уй аренаси “Стад де Сюисс” майдонида бўлиб ўтади. Швейцария клуби футболчилари эса Роналдо ва Зиданнинг таклифига биноан уларнинг рақибига айланишади.

Ўйиндан тушган маблағнинг учдан икки қисми Филиппин аҳолисига берилади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru