"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher Ostonov
20 дек 2025, 23:10
“Рома” клуби "Ювентус" хавбеки Уэстон Маккеннини нишонга олди.

Агар клуб раҳбариятидан Дамен Камолли Христиано Жунтоли тайёрлаган шартнома таклифини тасдиқламаса, америкалик яқин вақт ичида бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин бўлади.

Гап йилига тахминан 3,6 миллион евро маош + бонуслар билан 2029 йилгача мўлжалланган келишув ҳақида кетмоқда, ягона ҳал қилинмаган жиҳат агентлик комиссиялари бўлиб қолмоқда. Шунингдек, Уэстонга "Милан" ва МЛС жамоалари даъвогарлик қилмоқда. Таъкидланишича, "Рома" этакчиси Жан Пьеро Гасперини хавбекни жуда қадрлайди ва трансферни аллақачон маъқуллаган.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: tuttosport.com