

Клубни франциялик мутахассининг ёрдамчилари Фредерик Бомпар ва Клоп Фишо ҳам тарк этади.
Гарсия 2013 йилнинг ёзида "Рома"га келган эди ва 2013/14 мавсумда биринчи 10 учрашувда 10 та ғалабага эришиб, рекорд ўрнатган. У жамоа билан бирга икки маротаба Италия вице-чемпиони бўлган, аммо жорий мавсумда "бўрилар" бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Ўз номимдан ва клуб номидан Гарсияга миннатдорчилик билдираман. Биз биргаликда яхши дамларни бошимиздан ўтказдик, аммо ҳозир ўзгаришлар вақти келди деб ўйлайман" - дейди "Рома" раҳбари Жеймс Палотта.



