"Рома" икки футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
12 янв 2023, 20:38
"Рома" раҳбарияти икки футболчи билан шартномани узайтириш ишларини бошлайди.

"La Gazetta dello Sport" хабарига кўра, клуб ярим ҳимоячи Неманья Матич билан шартномада кўрсатилган бир йилга узайтириш бандини ишга солмоқчи. Ҳимоячи Крис Смоллинг билан эса яқин вақтлар ичида музокаралар бошланади. 2025 йил ёзига қадар шартномаси бор фуллбэк клубда йилига 1 млн евро маош олмоқда. Римликлар футболчининг маошини ошириб, шартномани бир йилга узайтирмоқчи.

Сербиялик хавбек ушбу мавсум 22 ўйинда 1 гол ва 2 ассист, англиялик ҳимоячи эса 17 ўйинда 3 гол қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport