Родригонинг жароҳати борасида хабар фейк бўлиб чиқди

Alisher
16 мар 2021, 17:30
"Реал" ҳужумчиси Родриго Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал "Аталанта"га қарши жавоб ўйинида майдонга тушади.

Олдинроқ "Реал" расмий сайтида футболчи жароҳат олгани ва бразилиялик Бергамо жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг, Мадрид клуби баёнотига хабарига таяниб, championat.asia ҳам бу маълумотни чоп этган эди.

Аммо, маълум бўлишича, "Реал" расмий сайти хакерлар ҳужумчига учраган. Родриго эса соппа-соғ ва бугунги ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia