

Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" "Валенсия"дан Родриго Моренони харид қила олмаганидан сўнг, эътиборини "Сельта" форварди Яго Аспасга қаратишди. "Қироллик клуби" бош мураббийи ушбу трансфер амалга ошишини истайди.
Ўтган мавсум Аспас ЛаЛиганинг 34та учрашувида майдонга тушиб, 22та гол урди ва 5та голли пас берди.



