Робиньонинг қамоқхонадаги кунлари қандай ўтмоқда?

Sherzod Nurmatov
25 мар 2025
"Реал" собиқ юлдузи, жамоавий зўрлашда айбланиб, 9 йилга қамалган. У биринчи йилини Бразилиянинг Тремембе қамоқхонасидаги камерада ўтказди.

Бу жой хавфсиз бўлмаган оддий қамоқхоналардан фарқ қилади ва машҳур одамлар сақланади.

Собиқ футболчининг адвокатлари апелляция беришда давом этмоқда, аммо ҳозирча ҳеч қандай натижа йўқ. Бразилиялик жамоат ишлари орқали жазо муддатини қисқартиришга эришиши мумкин: 12 соатлик иш унинг жазо муддатини 1 кунга қисқартиради.

Қамоқхонада Робиньо радио ва телевизорларни таъмирлайди, боғни парвариш қилади, ботинкаларда футбол ўйнайди ва китоб ўқийди. Қариндошлари унга ойига бир марта овқат, кийим-кечак, ўйин ва журналлар олиб келиб туради. Робиньонинг 22 йилга қамалган камерадоши ҳам бор.

Робиньони қамоқхонада "намунали маҳбус" деб аташади. Ўзининг мукаммал хулқ-атвори туфайли 41 ёшли бразилиялик шартли озодликка умид қилмоқда.

Бу ишда яна тўрт нафар айбланувчи бор, бироқ уларнинг барчаси яширинишга улгурган. Робиньонинг собиқ тансоқчиси шу ҳафта ўлик ҳолда топилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca