Роббим Ҳасанов мавсумни “Андижон”да бошлайди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2016
Тошкентда йиғин ўтказаётган андижонликлар селекция ишларига жиддий эътибор қаратган холда, ўз сафига маҳоратли ўйинчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.

Мавсумлар оралиғида “Сўғдиёна” машғулотларида иштирок этиб келган Роббим Ҳасанов жорий мавсумни жамоамизда ўтказадиган бўлди. Клуб ва футболчи ўртасида келишувга эришилди. Шу боис 28 ёшли марказий ярим ҳимоячи бугун кечки машғулотларда “Андижон” сафига келиб қўшилади.   

"Андижон" ФК матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia