Роббен: "Бавария" ғалабали серияни бошлаб юбориши керак"

Aslanov Jasurbek
21 авг 2015
"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен "Хоффенхайм"га қарши Бундеслиганинг 2-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Машғулот ва ўйинлардан роҳат оляпман. Шунчаки "Бавария" учун яна муҳим футболчига айланишни истайман. Биз ғалабали сериямизни бошлаб юборишимиз керак.

"Хоффенхайм" - ўз майдонида ёпилиб оладиган жамоа эмас. Улар доимо босим ўтказишади. Биз эҳтиёт бўлишимиз лозим. Мақсадимиз илк дақиқалардан ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозониш" - дейди Роббен.

"Бавария" ва "Хоффенхайм" учрашуви 22 агуст куни 18:30да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com