Ривалдо Манчестер дербиси ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
30 сен 2022
Бразилиялик собиқ футболчи Ривалдо 2 октябрь куни ўтказиладиган Манчестер дербиси ҳақида фикрларини билдирди.

"Сўнгги йилларда "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги дербида устунлик қилувчи томон ўзгарди. Хосеп Гвардиола жамоаси бу ерда яққол фаворит ҳисобланади. 

"Шаҳарликлар" ўз ўйинлари орқали ғалабага лойиқлар. "Қизил иблислар" эса янги менежер Эрик тен Хаг билан ҳалиям ўзлари учун энг яхши ва самарали ўйин тизимини излашмоқда. Шунинг учун, ўйинда "Сити"нинг ғалабасини кутяпман. Ишончим комил, Эрлинг Холанд меҳмонлар ҳимояси учун кўплаб бошоғриқлар келтириб чиқаради", - деди Ривалдо. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Betfair