Рио Фердинанд: "Магуайр термада ажойиб ўйнайди. Клубида ундай даражага чиқа олмади"
05 авг 2023 09:51
Янгиликлар
Рио Фердинанд: "Магуайр термада ажойиб ўйнайди. Клубида ундай даражага чиқа олмади"
"Футболчиларни танқид қилишга ҳаққим бор. Умид қиламанки, футболчи ва мураббийлар мени яхши билишади ва менинг унчалик даражада ёмон тарзда ёдга олишмаса керак. Мен бор гапни айтадиган одамман ва шунингдек, менга кўраётганимни гапиришим учун пул беришмоқда.
Харри "Юнайтед"нинг сардори бўлди ва менинг позициямда ўйнади. Унинг жамоадаги ишлари зўр бўлиб кетишини истардим. Чунки миллий термада у ажойиб ўйнайди. Шу сабабли термада уни деярли танқид қилмайман.
Бироқ "Манчестер Юнайтед"да у терма даражасида ўйнай олмади. Балки менинг гапларим унга маъқул келмаслиги мумкин. Аммо кўрганимни гапиряпман. Барчанинг олдида гапирганларим учун кўнглим тоза.
Бу менинг ишим ва шунинг ортидан пул топяпман. Агарда Харри ҳеч нимани эплай олмаётганида ҳам бор гапни айтган бўлардим", - деди Фердинанд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар