Рибери "Салернитана" машғулотларида жароҳат олди

Alisher
12 окт 2021, 07:28
"Салернитана" ярим ҳимоячиси Франк Рибери машғулотларда жароҳат олди.

38 ёшли футболчи ўзида ноқулайлик ҳис қилди ва машғулотларни охиригача етказа олмай, майдонни тарк этди.

Рибери тўпиқ текширувини ўтказиш учун клиникага йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, француз "Салернитана"га сентябрда эркин агент мақомида ўтганди. У жорий мавсум 4та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ussalernitana1919.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›