UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  9 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  5 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  13 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  11 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3

Рибери: “Навбатдаги ғалаба – чемпионлик йўлида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин“ Янгиликлар

Рибери: “Навбатдаги ғалаба – чемпионлик йўлида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин“

Бундеслиганинг навбатдаги турида “немис классико” си бўлиб ўтади. Ушбу бахс юзасидан жуда кўплаб фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.
“Бавария“ супер-юлдузи Франк Рибери ҳам бўлажак ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Француз футболчиси интервью давомида яна бир қатор бошқа қизиқарли масаларга ҳам тўхталди.

- Жаноб Рибери, “Бавария” ўтган  турдаги “Аугсбург” устидан қозонган ғалабасидан кейин “Гамбург” нинг 1983 йилги 37 ўйинлик мағлубиятсиз сериясини янгилади. Бундан жуда ҳам хурсанддирсиз…
- Рекордларни янгилаш – бу жуда ҳам ажоиб. Биз деярли ҳар бир учрашувда ғолиб бўляпмиз, мағлуб бўлишни эса ҳеч ҳам истамаймиз. Бу ғалабали сериялар ҳали узоқ давом этиши учун барча нарсани амалга оширамиз.

- Аммо навбатдаги ўйин Дортмундда бўлиб ўтади…
- Ҳа, бу сўзсиз йил ўйини бўлади. Агар ғалаба қозонишни уддаласак, “сариқ-қоралар” дан етти очкога илгарилаб кетамиз. Шунда мавсум боши бўлишига қарамай, чемпионлик йўлида катта қадам ташлашга муваффақ бўлишимиз мумкин ва у балки хал қилувчи аҳамият касб этар…  

- Ўйинда кўпроқ нимага эътибор бериш лозим деб ҳисоблайсиз?
- Биз тўп назоратига катта эътибор қаратишимиз лозим бўлади. Тўп йўқотилиши ёмон оқибатларга олиб келишии мумкин. “Боруссия” футболчилари тўп билан жуда хавфли экани ҳаммамизга маълум.   

- “Бавария” таркибида охирги марта мағлуб бўлган ўйинингизни эслай оласизми?

- Тўғрисини айтсам, ёдимда йўқ. Бу саволга жавоб топишим учун бироз ўйланишимга тўғри келади.

- Бу воқеа ўтган йили Апрелда айнан „Боруссия“ Дортмундга қарши бахсда содир бўлганди…
- (Кулганча) Ҳа, шундайми?!

- “Аугсбург” га қарши кечган учрашувда жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширдингиз…

- Гол уришни жуда ҳам истагандим. Тўпга яқинлашаётганимда Марио Гётце дарвозанинг пастки қисмига зарба беришим кераклиги айтди. Аммо сўнгги сонияда бошқачароқ қарорга келдим. Чунки дарвозанинг ўнг бурчагидаги бўш нуқтани пайқагандим…

- Шундай онларда жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиш ҳақидаги ўйлар ҳам сизни “безовта” қилаётган бўлса керак?
- Ҳа, Шундай! Матч вақтида ҳам ҳаёлим шу ўйлар билан банд. Бундан буёғига фақат ва фақат яхши ўйин кўрсатишим, шарт. Ҳозирда ушбу унвонни қўлга киритиш орзуси билан ёнмоқдаман!

- Франциядаги энг машхур футбол юлдузи номини кўтариб юриш оғирлик қилмаяптими?
- Бу номни кўтариб юриш ҳақиқатдан жуда оғир. Унга муносиб бўлиш учун доим юқори савиядаги ўйин кўрсатиш керак бўлади. Мен бўлсам ўзимни бунга тайёр деб ҳисоблайман.

bundesliga.de сайтидан Зохиржон Акрамхонов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика