Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин

Alisher Ostonov
30 ноя 2025, 19:22
ПСЖ "Барселона" ижарага олган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, каталонияликлар футболчи билан доимий шартнома имзолаш учун фаворит ҳисобланади. Сотиб олиш суммаси 35 млн еврони ташкил этади.

Рэшфорд ёзда "Камп Ноу"га келганидан бери 18 та ўйинда 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖ эндиликда вазиятни диққат билан кузатмоқда ва агар "Барселона" ҳеч нарса қилмасликка қарор қилса, Маркус Рэшфордга қизиқишни кучайтириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Football Insider