Рэмси ва Фламини "Ньюкасл" билан ўйнай олишади

Narzulla Saydullayev
10 дек 2014, 22:55
"Арсенал" ярим ҳимоячилари Аарон Рэмси ва Матье Фламини шанба кунги "Ньюкасл" билан ўйинга қадар сафга қайтишади.
Иккала футболчи ЕЧЛ 6-тури доирасидаги "Галатасарой"га қарши ўйиннинг танаффусида алмаштирилди. Баҳсда "канонирлар" 4:1 ҳисобида зафар қучишди. Аарон дублга эришди.

Рэмси ва Фламинининг жароҳатлари у қадар жиддий эмас. Иккала футболчи ҳам "Эмирейтс"да бўлиб ўтадиган "Ньюкасл"га қарши учрашувда иштирок эта олишади.

"Рэмси ва Фламини кеча озгина оғриқ сезишди. Шанбагача барчаси жойида бўлади", - дейди "Арсенал" устози Арсен Венгер Sky Sports нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru