Реднапп футбол ўйини учун иккита ўзгариш таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
4 мар 2019, 15:49
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Жейми Реднаппнинг фикрича, футболга баъзи янгиликлар киритилса ўйин мухлислари сони ортиши мумкин.

"Агар футбол учрашувининг бўлимлари 20 дақиқадан бўлса, ўйин бошқача ўтарди. Чунки ҳозир 90 дақиқа ҳаракат қила оладиганлар бунчалик муҳим бўла олишмасди. Сиз майдонга гол ура оладиган портловчи футболчилар тушишини истардингиз.

Бундан ташқари ўйин пайтида мусиқани ёқиб қўйиш мумкин. Ўғлим шуғулланаётганда баъзида мусиқани ёқиб қўяди. Шунда фарқни кўрасиз. "Челси" академиясида болалар билан шу усулни қўллашади. Мусиқа уларга ёқади" - дейди Реднапп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›