

"Агар футбол учрашувининг бўлимлари 20 дақиқадан бўлса, ўйин бошқача ўтарди. Чунки ҳозир 90 дақиқа ҳаракат қила оладиганлар бунчалик муҳим бўла олишмасди. Сиз майдонга гол ура оладиган портловчи футболчилар тушишини истардингиз.
Бундан ташқари ўйин пайтида мусиқани ёқиб қўйиш мумкин. Ўғлим шуғулланаётганда баъзида мусиқани ёқиб қўяди. Шунда фарқни кўрасиз. "Челси" академиясида болалар билан шу усулни қўллашади. Мусиқа уларга ёқади" - дейди Реднапп.



