Реднапп: "Анчелотти "Ливерпуль"дан таклиф олган эди, аммо унга қизиқмади"

Aslanov Jasurbek
13 окт 2015, 18:45
"Саутгемптон" ва "Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Гарри Реднаппнинг сўзларига кўра, Карло Анчелотти биринчи бўлиб "Ливерпуль"га таклиф қилинган эди.

"Бир ишончли манба менга Анчелотти "Ливерпуль"дан таклиф олганини айтди. Менимча, бу иш уни қизиқтирмади. У билан музокаралар бўлди.

Клоппни таклиф қилишганидан хурсандман, у яхши мураббий. У Премьер-лига учун яхши тўлдириш бўлади. Қизиқиш билан "Ливерпуль"ни кузатаман" - дейди Реднапп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›