

Унга кўра, “Реал”нинг 2020/21 йилги мавсум учун асосий либоси одатдагидек оқ рангда бўлади ва ён томонига пушти вертикал чизиқлар туширилади.
Айтиш жоизки, майда ҳам “қироллик клуби”нинг янги мавсум учун асосий либосининг таҳминий кўриниши пайдо бўлган ва унинг енгида пушти-қора чизиқлар бўлиб, либосда нуқтали рангсиз нақшлар туширилганди. Расмий версияда бундай дизайн йўқ.
“Реал” фақатгина бир бор (2014/15 йилги мавсум) асосий либосида пушти элементлардан фойдаланган эди. Мадридликларнинг техник ҳомийси эса Adidas ҳисобланади.






