

Гап ҳужумчи Мариано Диас ва ҳимоячи Начо Фернандес ҳақида кетмоқда.
Маълум бўлишича, 2023 йилда уларнинг "Реал" билан шартномаси ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли футболчилар январь ойида бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказишлари мумкин бўлади. Ўз навбатида мадридликлар ҳам ушбу футболчиларни қўйиб юборишга қарши эмаслар.
Ушбу қизиқиш "Вулверхэмптон"нинг янги бош мураббийи Хулен Лопетеги билан боғлиқ.



