“Реал”нинг 19 нафар футболчиси Ла Лигада гол урди. Бу топ-5 лигалар ичидаги энг яхши натижа

15 июн 2020, 09:02
“Реал” Ла Лига 28-тури доирасида “Эйбар”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришган Марсело жорий мавсум Ла Лигада гол урган “Реал”нинг 19-футболчиси бўлди.

“Реал” бу борада кучли бешлик лигалар жамоалари ўртасидаги энг яхши натижага эга бўлиб турибди.

Ла Лига доирасида жорий мавсум “Реал” сафида энг кўп гол урган футболчилар эса қуйидагилар: Карим Бензема — 14 та гол, Серхио Рамос — 6 та гол, Тони Кроос — 4 та гол.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›